Ўзбекистон | 11:24 / 17.11.2025
6062
2 дақиқада ўқилади

Давлат фуқаролик хизмати реестрига янги органлар ва лавозимлар қўшилди

Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган янги буйруққа мувофиқ, давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган органлар рўйхатига бир қатор янги агентликлар қўшилди, шунингдек, республика, ҳудудий ва туман даражасидаги лавозимлар давлат реестри турли янги штат бирликлари билан тўлдирилди.

Фото: Kun.uz

“Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати ҳамда лавозимларининг давлат реестрига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги буйруқ Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ҳужжатга мувофиқ, давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига қуйидаги тузилмалар киритилмоқда:

  • Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги;
  • Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги;
  • Касбий таълим агентлиги.

Шу билан бирга, Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри қатор янги лавозимлар билан тўлдирилди.

Жумладан:

  • вазирлик ва идораларда 16 та турли лавозим (ахборот хизмати раҳбари (матбуот котиби), бош инспектор, бош маслаҳатчи, бош юрисконсулт ва бошқалар);
  • ҳудудий бўлинмаларда 14 та турли лавозим (матбуот котиби, девонхона мудири, етакчи маслаҳатчи, катта маслаҳатчи ва бошқалар) киритилмоқда.

Мазкур ўзгаришлар давлат фуқаролик хизмати тизимини янада институционал жиҳатдан мустаҳкамлаш, давлат органларида кадрлар бошқарувини замонавий талаблар асосида йўлга қўйишга хизмат қилиши қайд этилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид