Ўзбекистон | 13:25 / 18.11.2025
12753
1 дақиқада ўқилади

Алоқа операторлари абонент тўловини ошираётгани юзасидан текширув бошланди

Мобил алоқа операторлари нархларни ошираётганини “хизмат сифатини яхшилаш ва қамровни кенгайтириш” харажатлари билан изоҳлаган. Рақобат қўмитаси вазиятни ўрганмоқда. Агар компаниялар ўзаро келишган ҳолда нарх ошираётганига ишора қилувчи аломатлар аниқланса, тегишли чоралар кўрилади.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда мобил алоқа операторлари нархларни ошираётгани юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан ўрганишлар бошланди.

Қўмита хабарига кўра, ноябр ойи бошида алоқа компанияларига сўровлар юборилган.

“Бугунги кунга қадар, хизмат сифатини яхшилаш ва қамровини кенгайтириш юзасидан алоқа операторлари томонидан амалга оширилаётган харажатларнинг нархларга таъсири тўғрисида тақдим этилган маълумотлар кўриб чиқилмоқда.

Ўрганиш натижаларида операторлар томонидан рақобатга зид ҳаракатлар, хусусан мувофиқлаштирилган ҳаракатларнинг аломатлари аниқланган тақдирда ўрнатилган тартибда текшириш ўтказилади ва ушбу ҳолатлар тасдиқланганда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қатъий чоралар кўрилиши маълум қилинади”, – дейилади истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимояловчи орган ахборотида.

Тайёрлаган:  Комрон Чегабоев

Мавзуга оид