Жаҳон | 12:51 / 18.11.2025
2048
2 дақиқада ўқилади

АҚШда Италия макаронлари тақчиллиги бошланиши мумкин — WSJ

Бунга сабаб сифатида Доналд Трамп маъмурияти томонидан Италия пастасига қўлланаётган катта божлар келтириляпти. АҚШ ҳукумати 13 та италиялик паста ишлаб чиқарувчисини нархларни сунъий пасайтиришда айблаб, январдан бошлаб уларнинг маҳсулотларига 92 фоизлик қўшимча бож жорий этишини маълум қилган. 

Фото: REUTERS

Италиянинг йирик паста ишлаб чиқарувчилари ўз маҳсулотларини АҚШга экспорт қилишни тўхтатишга тайёрланишяпти, дея хабар берди The Wall Street Journal.

Бунга сабаб сифатида Доналд Трамп маъмурияти томонидан Италия пастасига қўлланаётган катта божлар келтириляпти. АҚШ ҳукумати 13 та италиялик паста ишлаб чиқарувчисини нархларни сунъий пасайтиришда айблаб, январдан бошлаб уларнинг маҳсулотларига 92 фоизлик бож жорий этишини маълум қилган. 

Натижада Европа товарларига аллақачон қўлланаётган 15 фоизлик бож билан биргаликда, пастага нисбатан 107 фоизлик қўшимча солиқ солинишини мумкин. Бу эса экспортни фойдасиз қилиб қўяди.

Итальян тадбиркорлари мамлакат Бош вазири Жоржа Мелонидан Трампни бундай божларни жорий этмасликка ишонтиришни сўрашган.

«АҚШ биз учун жуда катта бозор. Агар уни жиддий сабабларсиз биздан тортиб олишса, бу ҳақиқий фожиа бўлади», — дея таъкидлаган Италиянинг йирик паста ишлаб чиқарувчиларидан бири La Molisana компанияси бош директори Жузеппе Ферро.

Мутахассислар янги чеклов Қўшма Штатларда машҳур бўлган итальян пастаси нархини янада оширибгина қолмай, ушбу маҳсулотларнинг Америка бозорига етказиб берилишини бутунлай тўхтатиб қўйиши мумкинлигидан хавотирланяпти.

Тайёрлаган:  Достон Аҳроров

Мавзуга оид