Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ангренда зўравонликка учраган қиз бўйича жиноят иши судда кўрилмоқда
Ангрен шаҳрида жорий йил июл ойида зўравонлик жинояти қурбони бўлган вояга етмаган қизга нисбатан содир этилган жиноят иши бўйича суд муҳокамаси бошланди. Болалар омбудсмани қизнинг соғлиги ва руҳий ҳолатини ўрганиш ҳамда унинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ишни ўз назоратига олган.
Фото: Болалар омбудсмани
Болалар омбудсмани жорий йилнинг июл ойида Ангрен шаҳрида зўравонлик жинояти қурбони бўлган, ҳозирда Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказида даволанаётган вояга етмаган қизнинг соғлиги ва психологик ҳолатини ўрганиш мақсадида шифохонага ташриф буюрди.
Омбудсманнинг қиз билан суҳбати давомида у ўзининг саломатлик ҳолати, ота-онаси ва оила аъзоларига нисбатан эмоционал муносабати, ишончи, шунингдек, даволаниш тугагандан кейин қаерда ва қайси оила аъзоси билан яшашни исташи ҳақида фикр билдирди.
Шифокорлар маълумотга кўра, тиббий ходимларнинг масъулиятли меҳнати, қизга кўрсатилаётган эътибор, меҳр ва ғамхўрлик туфайли унинг соғлиғи яхшиланган, тана вазни ошган ва умумий аҳволи барқарорлашган.
Болалар омбудсмани сўровига биноан Миллий гвардия ҳузуридаги Болалар психологияси марказидан малакали психолог жалб қилинган. Психолог томонидан қизнинг руҳий ҳолати бўйича мунтазам муолажалар олиб борилмоқда. Хулосага кўра, унда руҳий ҳолатда ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда, у босқичма-босқич посттравматик ҳолатдан чиқиб бормоқда.

Шу билан бирга, қизнинг тиббий даволаниши давом этаётгани, бир вақтнинг ўзида руҳий посттравматик тикланиш босқичида экани инобатга олиниб, унинг ҳолатини барқарорлаштириш ва яна қайта травматизациянинг олдини олиш мақсадида даволаниш тугагач, уни нейтрал ва хавфсиз оилавий муҳитга жойлаштириш мақсадга мувофиқ экани таъкидланмоқда.
Маълум қилинишича, қизга нисбатан содир этилган жиноят бўйича тергов ҳаракатлари якунланган, жиноят иши материаллари судга юборилган ва ҳозирда суд муҳокамаси босқичида.
Боланинг энг устувор манфаатларини таъминлаш мақсадида Болалар омбудсмани мазкур жиноят иши бўйича суд жараёнида иштирок этади. Шунингдек, даволаниш якунланганидан сўнг вояга етмаган қизни хавфсиз оилавий муҳитга жойлаштириш чораларининг амалга оширилиши устидан кузатувни давом эттиради.
Мавзуга оид
19:12 / 24.11.2025
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
16:41 / 13.11.2025
Оҳангаронда эркак дўконга қурол билан бостириб кириб, сотувчига таҳдид қилди
19:41 / 07.11.2025
«Педофиллар учун майдон» – Roblox судга берилди
19:10 / 29.10.2025