Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехияда қийин вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди
Паспорт амал қилиш муддати тугаган фуқаро Чехияда ҳуқуқий қийинчиликларга дуч келган.
Чехияда муайян ҳуқуқий ва молиявий муаммолар туфайли қийин аҳволда қолган ватандошимиз мамлакатимизнинг дипломатик ваколатхонаси вакиллари кўмагида Ватанга қайтарилди, деб хабар берди "Дунё" АА.
Маълум қилинишича, фуқаро У.М. 2017 йилда Полша орқали Чехияга ишлаш мақсадида келган бўлиб, вақт ўтиши билан биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаб қолган.
Ҳужжатни ўз вақтида янгиламагани сабабли у мамлакатда ҳуқуқий жиҳатдан ноқулай вазиятга тушиб қолган.
У Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлимига мурожаат қилган.
“Элчихона ходимлари томонидан ўз вақтида кўрсатилган ёрдам ва ХМТ билан самарали ҳамкорлик мамлакат ташқарисидаги ҳар бир фуқаро эътибордан четда қолмаслиги, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигини яна бир бор тасдиқлайди”, дейилади хабарда.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
09:38 / 12.06.2026
ЖЧ-26. Корейслар камбэк амалга оширди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
09:15 / 10.06.2026