Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Улуғбек Давлатов Рақобат қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди
Ўзбекистон президенти қарорига мувофиқ, Улуғбек Давлатов Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Фото: ЎзА
Расмий маълумотга кўра, Ўзбекистон президентининг қарори билан Улуғбек Баҳодирович Давлатов Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Улуғбек Давлатов 1987 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий, иқтисодчи.
У.Давлатов 2011 йилдан буён Рақобат қўмитаси тизимида турли лавозимларда — бош мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи ҳамда департамент директори сифатида фаолият юритиб келган.
Мавзуга оид
12:46 / 30.03.2026
Рақобат қўмитаси пропан нархини сунъий оширган 31 та импортёрни жаримага тортди
19:05 / 28.03.2026
25 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди
20:49 / 25.03.2026
Рақобат қўмитаси электрон тижорат билан шуғулланувчи компанияларда қоидабузарликларни аниқлади
12:06 / 04.03.2026