Жамият | 15:24 / 22.11.2025
3450
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда йўналишлардаги автобуслар янгиланмоқда

2025 йил 13 октябр куни «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ паркни янгилаш доирасида Хитойда ишлаб чиқарилган 202 дона Yutong русумли электробусни қабул қилди. Янги техника асосида пойтахтдаги айрим йўналишлар ҳаракат таркиби ўзгартирилмоқда.

Фото: Транспорт вазирлиги

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида:

  • 2025 йил 22 ноябрдан 49-сонли йўналиш ҳаракат таркибига Yutong русумли автобуслар жойлаштирилди;
  • шу кундан бошлаб 35-сонли йўналишда MAN русумли автобуслар ҳаракатланмоқда;
  • 2025 йил 24 ноябрдан эса 128-сонли йўналиш ҳаракат таркиби ҳам MAN русумли автобуслар билан таъминланади.

Компания томонидан қайд этилишича, ҳаракат таркибини босқичма-босқич янгилаш йўловчилар учун қулайлик ва хавфсизликни оширишга қаратилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид