Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европаликлар Трамп тинчлик режасининг камида 4 та бандини ўзгартирмоқчи
Бандлар ҳудудлар бўйича ён бериш, армияни қисқартириш, хавфсизлик кафолатлари ва музлатилган активлар билан боғлиқ.
Фото: ddp/dts Nachrichtenagentur
Европа етакчиларига кўра, Қўшма Штатлар томонидан Украина учун ишлаб чиқилган тинчлик режасининг камида тўртта банди ўзгартирилиши керак. Бу ҳақда Германиянинг Bild нашри ёзди.
Аввало, европаликлар ҳудудларни бўлиш, яъни бутун Донбасс ва Қримни Россияга тегишли деб тан олиш таклифига рози эмас.
«Эҳтимол, Россия армияси сонидан умидсиз равишда ортда қолаётган Украина ҳарбийларини қисқартириш бўйича таклиф ҳам муҳокама қилинади», дейилади материалда.
Бундан ташқари, Европа етакчиларида АҚШ Украина учун таклиф қилган хавфсизлик кафолатлари шубҳа уйғотмоқда. Жумладан, улар Россия бериши керак бўлган кафолатларга ишонч йўқлигини таъкидламоқда. Ахир бундай келишувга 1994 йилда эришилган, шунда Украина ўз ядро қуролидан воз кечган, аммо кейинчалик Россия барибир бостириб кирган эди.
Европа ўзгартирмоқчи бўлган яна бир банд Россиянинг умумий қиймати тахминан 300 миллиард евро бўлган музлатилган активларига тегишли. Режага кўра, Трамп нафақат АҚШ 50 фоиз улушини оладиган 100 миллиард евролик сармояни Россияга йўналтирмоқчи, балки бу маблағлар ёрдамида янги Америка-Россия инвестиция воситасини яратмоқчи.
The Guardian нашрининг ёзишича, АҚШ Киев 28 банддан иборат тинчлик режасини қабул қилмаса, бундан ҳам ёмонроқ шартларга эга келишув билан таҳдид қилган.
Мавзуга оид
15:44
АҚШ ЕИ давлатларини Киевга Россия активлари ҳисобидан кредит бермасликка чақирди
15:10
АҚШ НАТОдаги мажбуриятларнинг асосий қисмини Европага ўтказмоқчи
14:42
Лев Шлосбергга нисбатан “фейклар” иши бўйича янги жиноят иши қўзғатилди
13:54