Жаҳон | 18:54 / 23.11.2025
2572
1 дақиқада ўқилади

Трампнинг бойлиги сентябр ойидан бери миллиард долларга камайди

Америка етакчиси Forbes миллиардерлари рўйхатида 595-ўринни эгаллаб турибди.

Фото: AFP/Getty Images

АҚШ президенти Доналд Трампнинг бойлиги 2025 йил сентябридан бери 1,1 миллиард долларга камайиб, 6,2 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Forbes хабар берди.

Нашрнинг баҳолашича, йўқотишлар Trump Media & Technology Group компанияси акциялари нархининг пасайиши билан боғлиқ бўлиб, сентябрь ойида улар 17 доллар атрофида сотилган эди. Ҳозирги вақтда битта акцияни 10,3 долларга сотиб олиш мумкин.

Америка етакчиси Forbes миллиардерлари рўйхатида 595-ўринни эгаллаб турибди. Сентябр бошида журнал Трампнинг бойлиги 7,3 млрд долларга етгани ва у дунёнинг энг бой одамлари рўйхатининг 201-поғонасидан жой олгани ҳақида ёзганди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид