Ўзбекистон | 16:43 / 24.11.2025
1290
2 дақиқада ўқилади

Алоқа ва ахборотлаштириш бозорида кескин ўсиш қайд этилди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 54,8 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20,4 фоизга ошди.

Расмий маълумотга кўра, ҳудудлар кесимида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми қуйидагича тақсимланган:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 922,6 млрд сўм;
  • Андижон вилояти – 1 305,4 млрд сўм;
  • Бухоро вилояти – 921,7 млрд сўм;
  • Жиззах вилояти – 749,5 млрд сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 1 284,2 млрд сўм;
  • Навоий вилояти – 657,3 млрд сўм;
  • Наманган вилояти – 1 151,6 млрд сўм;
  • Самарқанд вилояти – 1 933,3 млрд сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 995,0 млрд сўм;
  • Сирдарё вилояти – 438,6 млрд сўм;
  • Тошкент вилояти – 1 810,7 млрд сўм;
  • Фарғона вилояти – 1 961,9 млрд сўм;
  • Хоразм вилояти – 1 121,0 млрд сўм;
  • Тошкент шаҳри – 39 525,3 млрд сўм.

Кўриниб турибдики, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари бозорининг катта қисми анъанавий равишда Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда. Шу билан бирга, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида ҳам хизматлар ҳажми бўйича юқори кўрсаткичлар қайд этилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бозор ҳажмининг ўсиши рақамли хизматлар, мобил алоқа, интернет ва IT-инфратузилмага бўлган талаб ортиб бораётгани билан изоҳланмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид