Жамият | 15:21 / 25.11.2025
1802
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 12 килограмм гиёҳванд модда мусодара қилинди

Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар органлари ҳамда Божхона қўмитаси ҳамкорлигида Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига жиддий зарба берилди.

Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Хусусан, Зангиота туманида истиқомат қилувчи, 1978 йилда туғилган фуқаро А.А.нинг яшаш хонадонидан 5 килограмм, Қибрай туманида истиқомат қилувчи, 1974 йилда туғилган Д.А.нинг уйидан эса 2 килограмм 326 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, тегишли тартибда олинди.

Тезкор маълумотларга кўра, ҳар икки шахс ҳам гиёҳванд моддани ўз яшаш уйларида етиштириб, келгусида сотиш мақсадида сақлаб келган. Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

Бошқа ҳолатда Россия Федерациясидан олиб келинаётган синтетик гиёҳвандлик воситаси ДХХ ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.

Тошкент туманидаги “Навоий” чегара божхона постига Қозоғистондан кириб келган, Тошкент шаҳрида яшовчи 1989 йилда туғилган А.А. ҳамда Фарғона вилояти Боғдод туманида истиқомат қилувчи 1994 йилда туғилган М.А.га тегишли икки дона редуктор текширилганда, уларнинг ичида жами 4 килограмм 965 грамм “клефедрон” синтетик наркотик моддаси борлиги аниқланган.

Тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрида ушбу “ажал оғуси”ни қабул қилиб олган уларнинг яна уч нафар шериклари — Э.Б., И.И. ва О.Ж. ҳам қўлга олинган.

Терговга кўра, гиёҳванд модда турли мессенжерлар орқали гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи Россия Федерацияси фуқароси томонидан юборилган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми ва 25, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид