Ўзбекистон | 10:56 / 25.11.2025
5861
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда ҳаво ифлосланишига қарши рейдлар кучайтирилди (фотолар)

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши кескин ошиши ортидан Экология мутасаддилари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳаво ифлосланишига қарши кенг кўламли рейд тадбирлари кучайтирилди.

Фото: ЎзА

Тошкентда ҳаво ифлосланишига қарши кескин чоралар кўриш бошланди.

«Сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши кескин ошгани аҳоли ўртасида жиддий хавотирларга сабаб бўлмоқда.

Мавжуд вазиятни бартараф этиш мақсадида масъул идоралар раҳбарларининг топшириғига биноан экология соҳасидаги мутасаддилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кенг кўламли рейд тадбирлари янада кучайтирилди.

Ярим тунда ҳам иссиқхоналар, турли хил печлар қўлланадиган иншоотлар ҳамда ҳавога зарарли моддалар чиқараётган корхоналар фаолияти бўйича текширувлар ўтказилмоқда», дейилади ЎзА хабарида.

Рейдлар давомида:

  • ҳаво сифати мониторинги йўлга қўйиляпти;
  • ҳаво ифлосланишига таъсир кўрсатаётган асосий омиллар аниқланмоқда;
  • экологик меъёрларни бузган объектлар фаолияти юзасидан чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Экологик меъёрларни бузишда гумон қилинган иссиқхоналар, турли печлар ҳамда корхоналар фаолияти ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда. Қонунбузарлик аниқланган ҳолларда, уларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий ва бошқа таъсир чоралари кўрилиши назарда тутилган.

Расмий маълумотларга кўра, атмосфера ҳавосини яхшилаш мақсадида Тошкентда кенг кўламли экологик ҳаракат бошланган бўлиб, мазкур чора-тадбирлар пойтахтдаги экологик вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид