Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги модернизм ёдгорликлари ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши мумкин
Туризмни ривожлантиришга оид президент қарори асосида, Тошкентдаги модернизм дурдоналарини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш ва Тошкентни энг кўп мозаикалар бор шаҳар сифатида жаҳон миқёсида эътироф этилишига эришиш вазифалари белгиланди. Шунингдек, Самарқандда 6,6 кмлик туристик маршрут ташкил этиш, Хивада Ичан-қалъани иммерсив ва “ақлли” музей-шаҳарга айлантириш кўзда тутилган.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистон ҳукумати Тошкент шаҳридаги модернизм ёдгорликларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича материалларни тақдим этади.
Бу – Туризмни ривожлантиришга оид президент қарорида кўзда тутилган.
Қарорга кўра, Тошкентни энг кўп мозаикалар бор шаҳар сифатида жаҳон миқёсида эътироф этилишига эришиш вазифаси ҳам қўйилди.
Бундан ташқари, Самарқанд шаҳридаги энг муҳим тарихий объектларни боғловчи 6,6 км узунликдаги туристик маршрутни ташкил этиш бўйича “Самарқанднинг мерос йўли” лойиҳаси ҳам амалга оширилади.
Аҳолининг турмуш тарзи, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ва коммуникация тизимини тарихий муҳит билан уйғунлаштирган ҳолда Хива шаҳридаги Ичан-қалъа мажмуасини жаҳонда ягона бўлган иммерсив ва “ақлли” музей-шаҳарга айлантириш кўзда тутилган.
Юқорида санаб ўтилган тадбирлар 2026-2028 йилларга мўлжалланган бўлиб, уларнинг ижроси учун Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданий мерос агентлиги ва қайта ташкил этилган Туризм қўмитаси масъул бўлади.
Мавзуга оид
08:41
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
09:50 / 04.12.2025
Ўзбекистон Гоа билан туризм соҳасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўймоқда
09:34 / 04.12.2025
Тошкентда йўлларни ифлослаган юк машиналари бўйича рейдлар кучайтирилди
18:21 / 03.12.2025