Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда PM2,5 кўрсаткичи меъёрдан 2,4 марта ошди
2025 йил 26 ноябр куни соат 09:00 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосида PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 144 мкг/м³ ни ташкил этди. Бу рухсат этилган меъёрдан (60 мкг/м³) 2,4 марта юқори. Шу билан бирга, PM10 кўрсаткичи 210 мкг/м³ бўлиб, меъёрдан ошмаган.
Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматик станциялари маълумотларига кўра, 2025 йил 26 ноябр куни соат 09:00 да Тошкент шаҳри ҳавосида:
- PM10 майда дисперсли заррачалар миқдори — 210 мкг/м³, рухсат этилган меъёр (300 мкг/м³) дан ошмаган;
- PM2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори — 144 мкг/м³, рухсат этилган меъёр (60 мкг/м³) дан 2,4 марта юқори.
Таъкидланишича, кўрсаткичларнинг ошиб кетишига ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши ҳам таъсир кўрсатган. Ҳарорат ўзгариши инверсия жараёнини келтириб чиқаради, бу эса майда заррачаларнинг ҳавода тўпланиши ва уларнинг концентрацияси ошишига сабаб бўлади.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026