Жаҳон | 21:25 / 27.11.2025
7264
2 дақиқада ўқилади

Путин Лавровнинг ўз «ғазабига учраганини» рад қилди

Лавровнинг «ғазабга дучор бўлгани» ҳақидаги даъволарни Россия президенти «бемаънилик» деб атади.

Фото: kremlin.ru

Россия президенти Владимир Путин Қирғизистон пойтахти Бишкекда журналистлар билан мулоқот чоғида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «ўз ғазабига дучор бўлгани» ҳақида аввалроқ пайдо бўлган хабарларни рад этди.

Лавровнинг «ғазабга дучор бўлгани» ҳақидаги даъволарни Россия президенти «бемаънилик» деб атади.

«У ҳеч қандай ғазабга дучор бўлмади, унинг ўз иш жадвали бор. У менга нима билан соат нечада шуғулланишини айтди. У шу иш билан шуғулланади. Америкалик ҳамкорлар билан учрашувга тайёрланмоқда», деди Путин.

2025 йил ноябр ойида бир қатор оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров гўёки Владимир Путиннинг «ғазабига учрагани» ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Баъзи экспертлар буни Россия Ташқи ишлар вазирлигининг бўлажак «тинчлик музокараларига» «қайта шаклланиши» билан боғлади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид