Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк қошида венчур фонд ва инновацион ҳаб ташкил этилади
Ўзбекистон Марказий банки қошида финтех-стартапларни молиялаштирадиган, 50 млн доллар устав жамғармасига эга венчур фонд очилади. МБ ҳузурида, шунингдек, финтех-стартаплар учун инновацион ҳаб ҳам ташкил этилади ва унинг иштирокчиларига финтех курсларида ўқиш ва сертификат олиш харажатларининг 50 фоизгача қисмини давлат қоплаб беради.
Фото: Kun.uz
27 ноябр куни “Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан, 2026–2030 йилларда молиявий технологиялар (финтех) соҳасидаги стартапларга 1 млрд доллар хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва финтех бозори иштирокчилари сонини камида 200 тага етказиш мақсади қўйилди.
Стартапларни молиялаштириш ва қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида Марказий банк ҳузурида устав жамғармаси 50 млн доллар эквивалентига тенг МЧЖ шаклидаги венчур фонди ташкил этилади. Ушбу фонд молиявий технологиялар соҳасидаги стартап лойиҳаларни молиялаштиради.
Шунингдек, МБ ҳузурида финтех-стартаплар учун инновацион ҳаб фаолияти йўлга қўйилади. 2026 йил 1 январдан инновацион ҳаб иштирокчиларига молиявий технологиялар бўйича курсларда ўқиш ва сертификат олиш харажатларининг 50 фоизгача қисми (20 минг доллар эквивалентидан ошмаган миқдорда) давлат томонидан қоплаб берилади.
2026 йилдан бошлаб ҳар йили Марказий банк томонидан молиявий технологиялар соҳасида халқаро форумлар ташкил этиб борилиши ҳам белгиланди.
Мавзуга оид
18:10 / 28.03.2026
Фуқароларга ўз номига кредит расмийлаштирилгани ҳақида хабар берувчи хизмат йўлга қўйилди
16:44 / 28.03.2026
Марказий банк ҳисобварақлар ўртасида A2A ўтказмаларни ишга туширди
16:34 / 28.03.2026
“Картани тўлдириш комиссияларини Марказий банк тартибга солмайди” — Нодир Сайдуллаев
13:16 / 26.03.2026