Ўзбекистон | 19:10 / 30.11.2025
4491
1 дақиқада ўқилади

Навоийда браконерлар экология инспекторига куч ишлатишди

Аввалроқ Фарғона вилоятининг Бувайда туманида ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатганди.

Фото: Видеодан кадр

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида ов қуроллари билан қуролланган бир гуруҳ браконерлар вилоят экология бошқармаси тезкор гуруҳи ходими И. Хўжаевга куч ишлатган. Бу ҳақда Экология қўмитаси раиси маслаҳатчиси Расул Кушербаев хабар берди.

“Ноқонуний ов билан шуғулланган браконерлар экология инспекторининг қонуний талабларига бўйсунмагани ҳолда ўзларига ёрдам учун Бухоро вилоятидан "кўча мафияси"дан иборат гуруҳ чақириб, улар ёрдамида қочиб кетишга эришган”, деб ёзди у ўз телеграм-каналида.

Аввалроқ Фарғона вилоятининг Бувайда туманида ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатганди.

Ушбу воқеа кенг жамоатчилик эътиборига тушганидан сўнг ҳоким ўринбосари лавозимидан озод этилди. У ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 3 та моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Жиноят иши тергови шахсан бош прокурор томонидан назоратга олинган.

Тайёрлаган:  Дилшодбек Асқаров

Мавзуга оид