Ўзбекистон | 10:46 / 01.12.2025
1938
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳавосида РМ2,5 меъёрдан 3 баравар юқори

2025 йил 1 декабр куни соат 09:00 ҳолатига кўра Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосида РМ2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори белгиланган меъёрдан 3 баравар ошиб кетди, РМ10 кўрсаткичи эса рухсат этилган чегарадан ошмади.

Фото: Kun.uz

2025 йил 1 декабр куни соат 09:00 да атмосфера ҳавоси ифлосланишини мониторинг қилиш бўйича автоматик станциялар маълумотларига кўра, Тошкент шаҳри ҳавосида қуйидаги кўрсаткичлар қайд этилди:

РМ10 майда дисперсли заррачалар миқдори — 256 мкг/м³ ни ташкил этди. Бу кўрсаткич рухсат этилган меъёр 300 мкг/м³ дан ошмади.
РМ2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори — 180 мкг/м³ ни ташкил этди ва рухсат этилган меъёр (60 мкг/м³) дан 3,0 марта юқори экани аниқланди.

Мутахассислар таъкидлашича, кўрсаткичларнинг ошишига ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши ҳам таъсир кўрсатган. Ҳароратнинг ўзгариши инверсия жараёнини келтириб чиқаради, натижада майда заррачалар паст қатламда тўпланиб, атмосфера ҳавосидаги уларнинг концентрацияси ошишига сабаб бўлади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид