Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълим тизими фаолиятини тартибга солувчи янги низом қабул қилинади
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири буйруғи билан «Таълим тўғрисида»ги қонун ва Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ «Олий таълим тўғрисида»ги янги низом қабул қилиниши кўзда тутилмоқда. Унда олий таълим тизимини бошқариш, бакалавриат ва магистратура босқичларини ташкил этиш, талабалар ва педагог ходимларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилади.
Лойиҳада олий таълим тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқланиши, айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эса 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилиши белгиланган.
Низомга кўра, олий таълим тизими миллий малакалар рамкасининг 6-, 7- ва 8-малака даражаларини қамраб олади ҳамда юқори малакали кадрлар тайёрлашни таъминлайди. Олий таълимнинг:
- бакалавриат босқичи – камида уч йил,
- магистратура босқичи – камида бир йил давом этади.
Ҳужжатда олий таълимнинг асосий мақсади мамлакат истиқболига мос, рақобатбардош, мустақил фикрлайдиган, ватанпарвар ва юксак салоҳиятли мутахассислар тайёрлаш экани қайд этилган.
Низомда қуйидаги йўналишлар тартибга солинади:
- олий таълим давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режа ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби;
- университет, институт, академия, консерватория, олий мактаб, филиал каби олий таълим ташкилотлари турлари ва уларнинг вазифалари;
- талабаларнинг таълим олиш, стипендия, турар жой, академик таътил, илмий тадқиқотларда иштирок этиш каби ҳуқуқлари, шунингдек ички тартиб-қоидаларга риоя этиш бўйича мажбуриятлари;
- профессор-ўқитувчиларнинг педагогик фаолият олиб бориш, ўқув дастурларини такомиллаштириш, илмий-ижодий фаолият билан шуғулланиш ва рағбатлантиришга доир ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
- олий таълим ташкилотлари бошқаруви, ректор ва кенгаш ваколатлари, молиявий мустақиллик ва мулкдан фойдаланиш асослари;
- халқаро ҳамкорлик, қўшма таълим дастурлари, икки дипломли йўналишлар, талабалар ва ўқитувчилар алмашинуви механизмлари.
Шунингдек, олий таълим ташкилотларида таълим жараёни миллий кредит-модул тизими асосида ташкил этилиши, таълим сифати ва кадрлар тайёрлаш натижадорлигини баҳолаш бўйича аниқ мезонлар жорий этилиши назарда тутилган.
Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш ваколатли органлар томонидан амалга оширилади, ушбу талабларни бузган шахслар эса амалдаги қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Мавзуга оид
18:58 / 06.05.2026
Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
09:54 / 14.04.2026
Якка уй-жой ва кичик бинолар қурилишида хусусий назорат жорий этилади
18:34 / 09.04.2026
Солиқ назорати тадбири видеотасвирга олинади
11:17 / 06.04.2026