Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда SnapChat иловаси блокланди
Роскомнадзор жиноятчилар SnapChat’дан террористларни ёллаш, шунингдек, фирибгарлик мақсадида фойдаланаётганини маълум қилди. Идора маълумотларига кўра, иловани блоклаш бўйича чоралар октябр ойидаёқ кўрилган.
Роскомнадзор (РКН) АҚШда ишлаб чиқилган фото ва видео алмашиш иловаси SnapChat’ни блоклаганини эълон қилди. Россия идораси пайшанба куни, 4 декабрда, бу қарорнинг сабаби сифатида ушбу мессенжер орқали террористларни ёллаш ва фирибгарлик операциялари амалга оширилишини кўрсатди.
«Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотларига кўра, SnapChat мамлакат ҳудудида террористик ҳаракатларни ташкил этиш ва ўтказиш, уларнинг ижрочиларини ёллаш, шунингдек, фуқароларимизга қарши фирибгарлик ва бошқа турдаги жиноятларни содир этиш учун қўлланмоқда», — дейилади Роскомнадзор баёнотида. Шунингдек, маълумотда SnapChat 10 октябр куни блоклангани қайд этилган.
Худди шу куни Роскомнадзор Apple компаниясининг FaceTime видеоқўнғироқ хизмати ҳам блоклангани ҳақида хабар қилди. Бир кун аввал эса ўхшаш чоралар Roblox ўйин платформасига нисбатан қўлланган эди. Сўнгги ҳафталар ва ойларда РКН WhatsApp ва Telegram мессенжерлари ишини ҳам чеклаб келмоқда — жумладан, уларда қўнғироқ қилиш имконияти блокланган. Ноябр ойи охирида Роскомнадзор Россияда WhatsApp’ни тўлиқ блоклаш билан таҳдид қилди, чунки сервис Россия талабларини бажаришдан бош тортган.
Snapchat — фойдаланувчиларга суратлар, видео ва хабарлар алмашиш имконини берадиган мессенжер бўлиб, улар мобил қурилма экранида фақат бир неча сонияга намоён бўлади ва сўнг йўқолади, аммо Snapchat серверларида сақланиб қолади. Хизмат айниқса Европа ва Шимолий Америка ёшлари орасида жуда оммабоп. 2011 йилда Стэнфорд университети талабалари томонидан ишлаб чиқилган мессенжернинг ойлик актив фойдаланувчилари сони 900 миллион кишидан ошиб кетган.
Мавзуга оид
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026