Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ НАТОдаги мажбуриятларнинг асосий қисмини Европага ўтказмоқчи
Вашингтон, агар Европа 2027 йилгача НАТО доирасидаги айрим дастурлар бўйича мажбуриятларнинг асосий қисмини зиммасига олмаса, ушбу мудофаа механизмларидаги иштирокини қисқартириш билан таҳдид қилган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Фото: Kacper Pempel/REUTERS
Қўшма Штатлар шуни истамоқдаки, 2027 йилга бориб Европа НАТО доирасидаги мудофаа мажбуриятларининг асосий қисмини — ракеталар ишлаб чиқаришдан тортиб разведка маълумотларини тўплашгача ўз зиммасига олиши керак. Бу ҳақда 5 декабр, жума куни Reuters агентлиги вазиятдан бохабар манбаларга таяниб хабар берди.
Уларнинг сўзларига кўра, ушбу талаб шу ҳафта Вашингтонда бўлиб ўтган, НАТО сиёсати учун масъул Пентагон ходимлари ва бир қатор Европа мамлакатлари делегациялари учрашувида билдирилган. Учрашувда АҚШ мудофаа идораси вакиллари Вашингтон ҳозирча Европанинг 2022 йилда Россия Украинага тўлиқ миқёсда бостириб кирганидан кейин ўз мудофаа салоҳиятини қандай суръатда ошираётганидан қониқмаётганини таъкидлаган.
Америка расмийлари огоҳлантиришича, агар Европа 2027 йилгача қўйилган муддатга улгурмаса, АҚШ НАТОнинг айрим мудофаани мувофиқлаштириш механизмларидаги иштирокини тўхтатиб қўйиши мумкин. Reuters қайд этишича, Вашингтон Европанинг бу борадаги “илгарилашини” қандай белгилаши ҳозирча аниқ эмас. Шунингдек, ушбу муддат АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг расмий позициясими ёки фақат Пентагондаги айрим амалдорларнинг қарашими, бу ҳам ноаниқ.
Бир неча европалик мансабдорлар агентликка берган интервюсида 2027 йилгача бўлган муддатни нореал деб атаган. Уларнинг айтишича, қисқа муддат ичида Европанинг АҚШ имкониятларини тўлиқ алмаштириши учун фақат инвестициялар ва сиёсий ирода етарли эмас.
НАТО расмий вакили Reuters’га изоҳ берар экан, европалик иттифоқчилар Европа хавфсизлиги учун кўпроқ масъулиятни ўз зиммасига олишни бошлаганини таъкидлади. АҚШ томони белгилаган аниқ муддат бўйича эса изоҳ беришдан тийилди.
Мавзуга оид
16:15
Мерцга Кремлдан "ҳужум": АҚШнинг Украина бўйича роли атрофида баҳс кучаймоқда
15:44
АҚШ ЕИ давлатларини Киевга Россия активлари ҳисобидан кредит бермасликка чақирди
13:54
Украинада тинчлик – АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг устувор йўналиши
12:32