Жаҳон | 23:49 / 06.12.2025
1137
1 дақиқада ўқилади

Маск ЕИни тугатишга чақирди

Аввалроқ Европа комиссияси рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни бузгани учун X платформаси 120 миллион евро жаримага тортганди.

Фото: AP / John Raoux

Америкалик тадбиркор Илон Маск Евроиттифоқни тугатишга чақирди.

“Европа Иттифоқи тугатилиши, суверенитет эса ҳукуматлар ўз халқини яхшироқ ифодалаши учун алоҳида мамлакатларга қайтарилиши керак”, деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.

Маскнинг қўшимча қилишича, бюрократия "Европани бўғиб аста-секин ўлимга олиб бормоқда”.

Аввалроқ Европа комиссияси расмий вакили Тома Ренйе Еврокомиссия рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни бузгани учун X платформаси 120 миллион евро жаримага тортилганини маълум қилганди.

Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Барро эса ижтимоий тармоқнинг жаримага тортилишини "бу фақат бошланиши" деб изоҳлади.

Тайёрлаган:  Дилшодбек Асқаров

Мавзуга оид