Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Отасини таъминлашдан бўйин товлаган ўғил 15 суткага қамалди
Ота-онани моддий таъминлаш - қонун билан белгиланган масъулият. МИБ Самарқанд вилояти бошқармаси Оқдарё туманида ўз бурчини қасддан бажармаган фуқаро маъмурий тартибда жавобгарликка тортилганини маълум қилди.
МИБга кўра, Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, қарздор Э.Х.дан ўз отаси Ю.Х. фойдасига ойлик даромадининг 50 фоизи миқдорида алимент тўлаш белгиланган.
Бироқ қарздор белгиланган мажбуриятни бажармасдан, алиментни тўлашдан қасддан бўйин товлаб келган. МИБ давлат ижрочиси томонидан берилган бир неча бор огоҳлантиришларга қарамай, қарздорнинг ҳаракати ўзгармагани сабабли ҳужжатлар судга киритилган.
2025 йил 1 декабр куни ЖИБ Оқдарё туман суди Э.Х.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-5-моддаси 1-қисми асосида 15 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
Маълумот ўрнида айтиш мумкин, Оила кодексининг 109-моддасида вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар меҳнатга лаёқатсиз ва ёрдамга муҳтож ота-оналарини моддий таъминлаши ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилиши шартлиги белгиланган.
Мавзуга оид
17:31 / 04.12.2025
Паст Дарғомда чўчқахона эгалари ҳавони ифлослаб келгани аниқланди
10:06 / 27.11.2025
Алимент тўловчилар суғурта полиси орқали чет элга чиқиши мумкин бўлади
17:53 / 25.11.2025
Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
14:21 / 25.11.2025