Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Барча дорихоналар “Электрон рецепт” орқали ишлашга ўтади
2025 йил 10 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва қатор туманларда, 2026 йил якунига қадар эса бутун республика бўйлаб дорихоналар учун “Электрон рецепт” тизимига уланиш лицензия олиш ва уни сақлаб қолиш учун мажбурий шарт этиб белгиланмоқда. Бу тартиб дориларни фақат рецепт асосида беришни қатъий назорат қилишга қаратилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 сентябрдаги тегишли қарорига биноан, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш паспортига ўзгартиш киритилмоқда.
Унга мувофиқ:
- 2025 йил 10 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳри ҳамда тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман (шаҳар) ҳудудидаги дорихоналар “Электрон рецепт” модули орқали белгиланган маълумотларни реал вақт режимида алмашишни таъминлаши шарт;
- 2026 йил якунига қадар эса ушбу талаб республиканинг барча ҳудудларидаги дорихоналар учун мажбурий бўлиб, улар лицензия талабларига мос равишда “Электрон рецепт” тизимига тўлиқ уланиши лозим бўлади.
Амалдаги қонунчиликка кўра, дорихоналар томонидан рецепт асосида берилиши лозим бўлган дори воситасини рецептсиз берганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Эндиликда шифокор томонидан тайинланадиган айрим дори воситаларини харид қилишда фуқароларга дорихонага албатта, шифокор томонидан тизимга киритилган электрон рецепт асосида мурожаат этиш тавсия этилмоқда.
Мутасаддилар таъкидлашича, “Электрон рецепт” тизимининг босқичма-босқич жорий этилиши:
- дориларни мақсадли ва назорат қилинган ҳолда берилиши;
- суиистеъмоллик ҳолатларини камайтириш;
- аҳолининг дори воситаларини қабул қилишда хавфсизлигини ошириш;
- шифокор, дорихона ва бемор ўртасида рақамли ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга хизмат қилади.
Шу тариқа, “Электрон рецепт” тизими нафақат лицензия талаби, балки соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш ва дорилар айланмаси устидан шаффоф назоратни кучайтиришнинг муҳим бўғинига айланмоқда.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
2030-йилларда янги тиш ўстирувчи дори бозорга чиқиши мумкин
17:11 / 19.05.2026
Андижонда қўлбола тарзда дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
21:30 / 24.04.2026
Оҳангаронда 19 хил сифати кафолатланмаган дорилар муомалага киритилишининг олди олинди
22:14 / 11.04.2026