Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Талабалар учун поезд чипталарига ҳам 50 фоиз чегирма эълон қилинди
Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар қишки таътил даврида маҳаллий йўналишларда қатнайдиган йўловчи поезд чипталарини ярим нархда сотиб олиш имкониятига эга бўлади. Чегирма 2025 йил 18 декабрдан 2026 йил 12 январга қадар амал қилади.
“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ маълумотига кўра, мамлакат олий таълим муассасалари талабаларига қишки таътил мобайнида барча маҳаллий йўналишдаги йўловчи поездларининг темирйўл ҳужжатларига тўлиқ қийматидан 50 фоиз чегирма берилади.
Бунда чегирма СВ/ВИП класс вагонлари, шунингдек, юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари учун қўлланмайди.
Йўловчи чипталарини электрон тарзда харид қилиш учун eticket.railway.uz сайтидан, шунингдек Android ва iOS қурилмалари учун мўлжалланган расмий мобил иловалардан фойдаланиш мумкин.
Мавзуга оид
08:22 / 20.02.2026
Илк марта: самолёт ҳаракатланаётган поезд устига қўниб, яна осмонга кўтарилди
11:11 / 17.02.2026
“Ташқи кўринишим билимимни белгилаб бермайди” – ЎзЖОКУда бўйинбоғсиз талабалар дарсга киритилмади
10:43 / 13.02.2026
Водий–Тошкент йўналишида қўшимча поезд рейслари йўлга қўйилди
13:35 / 29.01.2026