Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга даволаниш учун келганларнинг 70 фоизга яқини Тожикистондан
2025 йилнинг январ–октябр ойларида даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган 75 666 нафар хорижликнинг қарийб 70 фоизи (тахминан 70,1 фоиз) Тожикистон фуқаролари ҳиссасига тўғри келган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Ўзбекистонга даволаниш учун келган хориж фуқаролари орасида Тожикистон — 53 045 нафар билан етакчилик қилган. Кейинги ўринларда Қирғизистон — 13 038 нафар ва Қозоғистон — 6 979 нафар билан қайд этилган.
Шунингдек, Россиядан 1 709, Афғонистондан 533, Туркманистондан 215, Туркиядан 43, АҚШдан 15, Хитойдан 14, Озарбойжондан 10 нафар фуқаро даволаниш мақсадида келган. Бошқа давлатлар ҳиссаси 65 нафарни ташкил этган.
Умуман олганда, статистикага кўра, даволаниш учун келувчиларнинг асосий қисми қўшни давлатлар ҳиссасига тўғри келган.
Мавзуга оид
15:50 / 02.02.2026
Тошкент шаҳри БАА сармояси бўйича етакчи ҳудудга айланди
15:32 / 02.02.2026
Ўзбекистонга кореяликлар оқими кўпайди: 46 минг ташриф
14:11 / 02.02.2026
Самарқанд туғилишлар сони бўйича етакчи ҳудуд бўлди
17:36 / 31.01.2026