Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шомуродов гол+пас тизимида Туркия чемпионатида етакчига айланди
Туркия Суперлигаси 16-тур доирасидаги "Самсунспор" — "Истанбул Бошоқшеҳир” ўйинида Элдор Шомуродовнинг голи ва ассисти жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Фото: Истанбул Бошоқшеҳир
Шомуродов 66-дақиқада рақибнинг қўпол хатосидан фойдаланиб, рақиб дарвозасини ишғол этди. У 83-дақиқада жамоадошининг голига ассистентлик ҳам қилди ва 87-дақиқада захирага олинди.
У бугунги натижаси билан гол+пас тизимида Туркия чемпионатида етакчига айланди. Шомуродовнинг ҳисобида 11 гол ва 2 ассист бор.
Ундан кейинги ўринда “Трабзонспор”нинг нигериялик ҳужумчиси Пол Онуачу бормоқда: 11 гол ва 1 ассист.
Айни пайтда "Истанбул Бошоқшеҳир” 16 ўйиндан сўнг 20 очко жамғариб, турнир жадвалининг 8-поғонасидан жой олган.
Мавзуга оид
19:06 / 08.02.2026
Файзуллаевнинг ассисти ва Шомуродовнинг голи "Истанбул Бошоқшеҳир"га ғалаба келтирди
12:17 / 01.02.2026
Шомуродовда яна гол, Лондон дербисида можаро, Салоҳда рекорд. Кун ўйинлари
18:25 / 30.01.2026
Шомуродов ва Кападзе ЎФА томонидан йилнинг энг яхшилари қаторига киритилди
18:34 / 14.01.2026