Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий ходим фаолиятига тўсқинлик учун жавобгарлик белгиланди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари, "Инсон" марказлари, Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жарималар белгиланди.
Фото: Getty images
Шаҳарсозлик ҳужжатларида ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлими мавжуд бўлмаган ҳолда эксперт ташкилотлар томонидан ижобий хулоса берганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.
Қайд қилинишича, бундай қонунбузарлик БҲМ 50 бараваридан 70 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари, "Инсон" марказлари, Агентлик ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, уларнинг қонунчиликда белгиланган талабларини бажармаслик фуқароларга БҲМ 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўлиши кўзда тутилди.
Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун қонунчиликда белгиланган имтиёз ва ижтимоий кафолатларни таъминламаслик, мансабдор шахслар ва хизматчиларга БҲМ 3 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилди.
Шунингдек, Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоларига ҳомийлик ташкилотлари томонидан солиқ даври мобайнида БҲМ 100 бараваригача тўғридан-тўғри бериладиган пул маблағлари тарзидаги ҳомийлик хайрияларига даромад солиғи солинмайдиган бўлди.
Ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, хотин-қизлар ҳамда болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади.
Бундан ташқари, айрим қонунларга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш учун мазкур Агентликка маълумотларга ишлов бериш ваколати берилиши назарда тутилди.
Мавзуга оид
21:24 / 17.12.2025
Ижтимоий ҳимоя тизими такомиллаштирилади
20:40 / 17.12.2025
Маршалл ороллари дунёда биринчи бўлиб базавий даромадни жорий этди
21:19 / 15.12.2025
Ҳиндистонда уй бекаларига «маош» тўлаш бўйича кенг кўламли лойиҳа бошланди
19:06 / 19.11.2025