Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Оскар»-2026: шорт-листлар эълон қилинди
Америка Кино санъати ва фанлари академияси 98-«Оскар» мукофоти учун 12 та йўналишда шорт-листларни эълон қилди.
Sinners филми Фото: Warner Bros
AP хабарига кўра, шорт-листларда энг кўп тилга олинган лойиҳалардан иккитаси — Райан Куглернинг Sinners филми ва Wicked: For Good мюзикли бўлиб, улар бир нечта техник тоифаларда ҳамда мусиқа йўналишларида қайд этилган.
Бу йилги рўйхатлар қуйидаги тоифаларни қамрайди: анимацион қисқа метраж, актёрлар иштирокидаги қисқа метраж, ҳужжатли тўлиқ ва қисқа метраж, халқаро филм, кастинг, операторлик иши, грим ва соч турмаги, овоз, визуал эффектлар, шунингдек мусиқа — (оригинал қўшиқ ва оригинал скор).
Мусиқа йўналишларида эса бир қатор таниқли ижрочилар ва гуруҳлар ҳам шорт-листдан жой олгани айтилмоқда; хусусан, айрим қўшиқ ва скорлар рўйхатида Nine Inch Nails, Майли Сайрус, Эд Ширан каби номлар тилга олинади.
Кейинги босқичда номинациялар учун овоз бериш 2026 йил 12–16 январ кунлари бўлиб ўтади, расмий номинантлар эса 22 январ куни эълон қилинади. 98-«Оскар» тақдирлаш маросими 2026 йил 15 март кунига белгиланган ва уни Конан О’Брайен олиб бориши маълум қилинган.
Мавзуга оид
12:34 / 02.12.2025
Ўзбекистон ва Миср Сайфиддин Қутуз ҳақида қўшма филм суратга олади
18:12 / 17.11.2025
Том Круз кинога қўшган ҳиссаси учун фахрий «Оскар» мукофотини олди
13:31 / 12.10.2025
Актриса Дайан Китон вафот этди
09:03 / 03.07.2025