Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон дунёда сайёҳлар оқими энг тез ўсаётган мамлакатлар қаторига кирди
2025 йилнинг январ-сентябр ойлари якунига кўра, Ўзбекистонга халқаро туристлар оқими 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 73 фоизга ошган. Бундан яхшироқ натижалар фақат Бутан (+203 фоиз), Қатар (+138 фоиз), Эл Салвадор (+88 фоиз), Албания (+83 фоиз) ва Баҳрайнда (+76 фоиз) қайд этилган.
Фото: Kun.uz
Бутунжаҳон туризм ташкилоти томонидан эълон қилинган сўнгги таҳлилий маълумотларга кўра, Ўзбекистон 2025 йилнинг январ-сентябр ойларида хорижий сайёҳларни жалб қилиш бўйича дунё миқёсида энг юқори ўсиш қайд этилган топ-7 давлатлар қаторига кирди.

Хусусан, мамлакатга ташриф буюрган халқаро туристлар оқими 2019 йил даражасига нисбатан 73 фоизга ошган. Бу борада Ўзбекистонга нисбатан яхшироқ натижалар фақат Бутан (+203 фоиз), Қатар (+138 фоиз), Эл Салвадор (+88 фоиз), Албания (+83 фоиз) ва Баҳрайнда (+76 фоиз) қайд этилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга келган халқаро туристлар сони 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга кўпайган. Бу Европа минтақасида Исроил (+23 фоиз), Финландия (+15 фоиз) ва Норвегиядан (+14 фоиз) кейинги энг яхши тўртинчи кўрсаткич.

Мавзуга оид
18:35 / 09.02.2026
Британия туроператори Пекин - Тошкент йўналиши бўйича люкс поездини йўлга қўяди
14:30 / 03.02.2026
Элчихоналарда маданият ва туризм бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади
20:47 / 30.01.2026
Ўзбекистон мазали таомга эга давлатлар рейтингидан тушиб кетди
15:39 / 28.01.2026