Ўзбекистон | 12:24
801
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондан чинни энг кўп Қозоғистон ва Афғонистонга сотиляпти

2025 йил январ–октябр ойларида Ўзбекистон 15 та хорижий давлатга жами 245,9 минг АҚШ долларлик чинни экспорт қилган. Экспорт йўналишларида Қозоғистон ва Афғонистон етакчи бўлиб турибди.

Фото: Миллий статистика қўмитаси

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Ўзбекистондан чинни энг кўп Қозоғистонга — 102 минг доллар, шунингдек Афғонистонга — 60,8 минг доллар қийматида етказиб берилган. Ушбу икки давлат ҳиссаси умумий экспортнинг салмоқли қисмини ташкил этади.

Европа бозорига ҳам етказиб беришлар амалга оширилган. Жумладан, Германияга 39 минг долларлик чинни экспорт қилинган. Кейинги ўринларда Украина — 15,9 минг доллар, Хитой — 14,4 минг доллар кўрсаткич билан қайд этилган. Қолган давлатлар ҳиссасига жами 13,9 минг доллар тўғри келади.

Асосий бозорлар (январ–октябр, 2025):

  • Қозоғистон — 102 минг доллар;
  • Афғонистон — 60,8 минг доллар;
  • Германия — 39 минг доллар;
  • Украина — 15,9 минг доллар;
  • Хитой — 14,4 минг доллар;
  • бошқа давлатлар — 13,9 минг доллар.

Маълумотларга кўра, география 15 давлатни қамраб олган. Экспортнинг асосий қисми қўшни ва минтақавий бозорлар ҳиссасига тўғри келган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид