Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рецептли дориларни онлайн аниқлаш хизмати ишга тушди
My.gov.uz (Ягона интерактив давлат хизматлари портали)да “Рецепт асосида ва рецептсиз бериладиган дори воситалари ҳақида маълумот” хизмати орқали эндиликда дори воситасининг рецепт билан ёки рецептсиз сотилишини онлайн аниқлаш мумкин.
Сайтдан скриншот
Маълумотларга кўра, хизматдан фойдаланиш учун порталдаги тегишли саҳифага кириб, керакли дори номини қидирув майдонига киритиш кифоя. Натижа дори номи киритилгандан сўнг дарҳол, реал вақт режимида тақдим этилади.
Хизматдан фойдаланиш тартиби:
My.gov.uz’даги “Рецепт асосида ва рецептсиз бериладиган дори воситалари ҳақида маълумот” хизматига кирилади;
дори номи киритилади;
дори воситаси рецептли ёки рецептсиз экани бўйича маълумот кўринади.
Хабарларда қайд этилишича, хизмат бепул ҳисобланади.
Мавзуга оид
17:11 / 19.05.2026
Андижонда қўлбола тарзда дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди
15:51 / 12.05.2026
800 га яқин давлат хизматида бюрократия нолга туширилиши айтилди
21:11 / 04.05.2026
Ўзбекистонда 086-шаклдаги тиббий маълумотномани онлайн юклаб олиш имконияти пайдо бўлди
21:30 / 24.04.2026