Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда янги “сити”лар қурилиши кутилмоқда
Пойтахтда 37 гектар майдонни эгаллайдиган 1 млрд долларлик Uchtepa City қурилиши бошланади, дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев. Чилонзор, Яккасарой ва Олмазор туманларида ҳам 2,5 миллиард долларлик шундай лойиҳалар амалга оширилиши кутилмоқда.
Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкент шаҳрида 37 гектар майдонда Uchtepa City лойиҳаси амалга оширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 16 декабр кунги йиғилишда маълум қилди.
Давлат раҳбарига кўра, лойиҳа қиймати 1 млрд доллар бўлиб, унинг доирасида замонавий меҳмонхона, бизнес марказлар, савдо-кўнгилочар мажмуа ва апартаментлар қурилади.
Шунингдек, Чилонзор, Яккасарой, Олмазорда ҳам 2,5 миллиард долларлик шундай лойиҳалар амалга оширилади.
Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Миробод ва Яшнободда эса сунъий интеллект, стартап, финтех, молия, тиббиёт ва таълим соҳасида 1 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади.
Мавзуга оид
15:08
Тошкентга вилоятлардан автомобиль кириши чекланмайди — ҳокимлик
16:06 / 16.12.2025
Қурилиш вазирлигининг биноси 182,5 млрд сўмга сотилди
16:00 / 16.12.2025
Онкология шифохоналари ёпилиши: узаядиган беморлар навбати ва ёпиқ қарорлар хавфи
10:15 / 16.12.2025