Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Акмал Шукуров ишини апелляцияда кўрган судяларга нисбатан хизмат текшируви тайинланди
Акмал Шукуровга оид жиноят иши Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилиши билан боғлиқ ҳолатларга ойдинлик киритиш юзасидан хизмат текшируви тайинланган. Уни Судялар олий кенгаши ўтказмоқда. Апелляция суди Шукуровга тайинланган 8 йил-у 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини озодликни чеклаш жазосига ўзгартириб, уни қамоқдан озод этиб юборганди. Ишни кўришда судя Одилбек Илҳомжонов раислик қилган.
Безорилиги учун озодликдан маҳрум қилинган Акмал Шукуров иши бўйича хизмат текшируви тайинланди. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, 8 йил 1 ойга қамалган Акмал Шукуровнинг апелляция суди томонидан очиққа чиқариб юборилиши кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. Унга оид жиноят иши Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясида кўриб чиқилиши билан боғлиқ ҳолатларга ойдинлик киритиш юзасидан хизмат текшируви тайинланган.
Хизмат текшируви Судялар олий кенгаши томонидан ўтказилмоқда. Унинг натижаси бўйича қўшимча ахборот берилиши билдирилди.
Жиноят ишини апелляция инстанциясида кўриб чиқишда Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судяси Одилбек Илҳомжонов раислик қилган. Ҳайъат судялари эса Мирзиёд Абидов ва Мухтарама Турғунова бўлган.
Тунги клуб олдида танишини ҳимоя қилишга уринган шахсга кучли зарба бериб, комага тушириб қўйган, сўнгра воқеа жойидан қочиб кетиб, кўп ўтмай Қозоғистонда қўлга олинган ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинган Акмал Шукуровга ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судининг 2025 йил 24 октябрдаги ҳукми билан 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.
Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси суди 9 декабрдаги ажрими билан 8 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини 4 йил 1 ой муддатга озодликни чеклаш жазосига ўзгартириб, Акмал Шукуровни дарҳол суд залидан қамоқдан озод қилиб юборди. 18 декабр куни жиноят иши Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан киритилган протест асосида тафтиш инстанциясида қайта кўриб чиқилди ва Акмал Шукуровга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, у қамоққа қайтарилди.
Мавзуга оид
18:18 / 18.12.2025
Танқиддан сўнг: тафтиш инстанцияси ажрими билан Акмал Шукуров қамоққа қайтарилди
14:47 / 18.12.2025
8 йилга қамалиб, апелляцияда озодликка чиққан Акмал Шукуров иши бугун тафтишда кўрилади
19:46 / 17.12.2025
Қаловини топса, қор ҳам ёнади: безорилиги учун 8 йилга қамалган Акмал Шукуровни апелляция суди озодликка чиқариб юборди
14:58 / 17.12.2025