Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уиткофф АҚШ–Украина форматидаги музокаралар тафсилотларини очиқлади
Трампнинг махсус вакили айтишича, Майамидаги АҚШ–Украина форматидаги мулоқот тўрт йўналишга қаратилган. Уиткофф “кейинги қадамларнинг муддатлари ва кетма-кетлиги” муҳокама қилинганини таъкидлади.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткофф Флорида штатидаги Майами шаҳрида АҚШ–Украина форматида ўтган музокаралар қайси жиҳатларга қаратилганини очиқлади. Уиткофф бу ҳақда 21 декабр, якшанба куни X ижтимоий тармоғида ёзди.
Махсус вакилнинг сўзларига кўра, учрашувда асосий эътибор тўртта муҳим масалага қаратилган: Трампнинг 20 банддан иборат тинчлик режасини янада ривожлантириш, хавфсизлик кафолатларининг кўп томонлама тизими бўйича позицияларни мувофиқлаштириш, Украина учун АҚШ томонидан тақдим этиладиган хавфсизлик кафолатлари тизими бўйича позицияларни мувофиқлаштириш, шунингдек, “иқтисодий ривожланиш ва фаровонлик режаси”ни янада ривожлантириш.
Уиткофф таъкидлашича, гап “кейинги қадамларнинг муддатлари ва кетма-кетлиги” ҳақида борган.
“Бизнинг умумий устувор мақсадимиз — қотилликларни тўхтатиш, кафолатланган хавфсизликни таъминлаш ва Украинани тиклаш, барқарорлик ҳамда узоқ муддатли фаровонлик учун шароит яратишдир. Тинчлик фақат ҳарбий ҳаракатларнинг тўхташи эмас, балки барқарор келажак учун муносиб асос бўлиши керак”, — деб ҳисоблайди Трамп вакили.
Стивен Уиткоффнинг айтишича, Майамида украин делегацияси Европа ҳамкорлари билан ҳам учрашган.
Украина делегацияси таркибига мамлакат Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров ва Украина Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Андрей Гнатов кирган.
АҚШ делегацияси томонидан Трампнинг куёви Жаред Кушнер, Оқ уй ходими Жош Грюнбаум ва Уиткоффнинг ўзи иштирок этган.
Муҳокамага Украина, АҚШ ва Европанинг умумий стратегик ёндашувини мувофиқлаштириш мақсадида миллий хавфсизлик бўйича асосий европалик маслаҳатчилар ҳам қўшилган.
Аввалроқ The Wall Street Journal (WSJ) газетаси РФ президенти Владимир Путин Трамп атрофидаги амалдорларнинг психологик профилларини ўргангани ва музокараларда АҚШ томонидан айнан Уиткофф иштирок этишини талаб қилгани ҳақида хабар берган.
WSJ манбаси таъкидлашича, Кремл Уиткофф билан Россия раҳбари ўртасидаги учрашув учун шарт ҳам қўйган: Уиткофф Москвага ёлғиз келиши, уни Марказий разведка бошқармаси ходимлари, дипломатлар ва ҳатто таржимон ҳам кузатиб келмаслиги керак бўлган.
Нашрнинг ёзишича, Давлат департаменти АҚШ президенти махсус вакилига кўмаклашиш учун ходимлардан иборат кичик гуруҳ ажратган, бироқ бу жамоа аъзолари — бошқа маъмурият ходимлари каби — Уиткоффнинг хориждаги учрашувлари бўйича ҳисоботларни катта қийинчилик билан олади.
WSJ маълум қилишича, Уиткофф декабр ойида Россияга олтинчи марта борган, у Путин билан ярим тунгача чўзилган беш соатлик суҳбат ўтказган. Айни пайтда махсус вакил бирор марта ҳам Украинада бўлмаган.
Мавзуга оид
08:34
Эрон бўйича кескин бурилиш: АҚШ зарбаларни бекор қилди
22:12 / 11.06.2026
АҚШ Украина ва Эрондаги урушлар туфайли дунёдаги энг йирик нефт экспортчисига айланди
21:17 / 11.06.2026
Трамп Эрон нефть ва газ бозорларини «тўлиқ Америка назорати остига» олишга ваъда берди
20:29 / 11.06.2026