Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон капитал бозорида замонавий молиявий инструментлар жорий этилади
Президентнинг “Капитал бозорида инвестиция муҳитини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилиниб, ҳужжат 22.12.2025 санасидан кучга кирди.
Фармон билан 2030 йилгача қуйидаги мақсадлар белгиланди:
- замонавий молиявий инструментларни жорий этиш орқали фонд бозорига 1 млрд АҚШ доллари миқдорида, шу жумладан 5 трлн сўмлик корпоратив облигациялар чиқарилиши ҳисобига қўшимча инвестицияларни жалб қилиш;
- капитал бозори иштирокчиларининг инвестициялари хавфсизлигини кафолатловчи механизмларни жорий этиш натижасида бартараф этиладиган ҳуқуқбузарликлар улушини 85 фоиздан ошириш.
Шунингдек, 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ–291 қарорга мувофиқ капитал бозорида жорий этилган “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими чекланмаган муддатга амал қилиши белгиланди.
“Тартибга солиш қумдони” доирасида бериладиган асосий ҳуқуқлар:
Ўзбекистон резиденти бўлган юридик шахслар томонидан қумдон иштирокчиси мақомини олиш;
чет эллик иштирокчиларга ва Ўзбекистон резидентлари бўлган юридик шахсларга (шу жумладан инвестиция фондларига) ўзлари чиқарган ва ўзларига тегишли қимматли қоғозлар бўйича кастодиал ҳамда номинал сақлаш хизматларини кўрсатиш;
қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда эмитентларга ўз капитали миқдоридан ортиқ таъминотсиз корпоратив облигациялар чиқариш имкониятини бериш.
Қайд этилишича, капитал бозорида “дуал листинг”, валютада облигациялар, глобал депозитар тилхатлар ва биржа инвестиция фондлари каби инструментларни кенгайтириш бўйича режалар ҳам муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
20:43 / 15.06.2026
Хориждаги бизнесга 200 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилди
18:15 / 05.05.2026
Ўзбекистонда Visa-картани қаерда ва қандай очиш мумкин?
10:07 / 04.05.2026
Чет эл валютасида облигация чиқаришга рухсат берилди
10:38 / 31.03.2026