Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Credit House” ишида суд бошланди: биринчи кун қандай ўтди?
Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди “Credit House” ва “In Fin Story” МЧЖ мансабдорлари ҳамда бошқаларга нисбатан жуда кўп миқдордаги фирибгарлик ишини кўриб чиқишни бошлади. Kun.uz мухбири Дилшода Шомирзаева суд биносида бўлиб, жараённи жонли эфирда ёритди.
25 декабр куни Тошкентдан одамларга қурувчи фирмалар орқали уй олиб беришни ваъда қилган “Credit House” ва “In Fin Stroy” МЧЖлари билан боғлиқ жиноят иши бўйича суд бошланди. Kun.uz суд бошлангунгача бўлган жараённи жонли эфирда узатиб борди.
Ишни жиноят иши бўйича Яккасарой туман суди кўриб чиқмоқда. Дастлабки мажлисда иштирок этиш учун жабрланувчилардан кўпчилиги келди. Аммо мажлис хонасига уларнинг бир қисми кира олди.
Судя Баҳодир Қаюмов судни очиб, томонларни таништирди. Аммо мажлис тезда якунланди. Бунга судланувчиларнинг 2 нафарида айблов хулосаси ва 3 нафарида адвокат йўқлиги сабаб экани айтилди. Танаффус маълум қилингач, кейинги суд 2026 йил 6 январ 14:00 да бўлиши таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур иш доирасида 9 киши Жиноят кодексининг 8 моддаси билан айбланмоқда. Булар: уюшган гуруҳ томонидан жуда кўп миқдорда фирибгарлик, мулкий зарар етказиш, жуда кўп миқдорда валюта қимматликларининг қонунга хилоф муомаласи, чет эл валютасини яшириш, жуда кўп миқдордаги солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришдир.
1766 нафар фуқаро жабрланувчи сифатида эътироф этилган. Ҳозирча уларга етказилган жами зарар миқдори маълум эмас. Kun.uz жараённи кузатишда давом этади.
Дилшода Шомирзаева тайёрлади.
Мавзуга оид
16:54
6000 фунт ойлик, қалбаки таклифнома ва ғойиб бўлган «менежер». Сохта иш эълонлари ортидаги фирибгарлик схемаси
18:38 / 23.12.2025
XCM молиявий пирамидаси ишида 5 ходим интизомий жазоланган, бири ишдан бўшатилган – ИИВ
09:28 / 23.12.2025
“Контакт-марказ” номидан фирибгарлик ҳолатлари кўпаймоқда
18:56 / 22.12.2025