Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйлаб ҳарорат кўтарилиши, шанба куни +7…+10, якшанба куни +10…+13 даражагача бўлиши кутилмоқда. Баъзи ҳудудларда ёғингарчилик кузатилади.
Фото: Kun.uz
Жума куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Навоий вилояти шимолида баъзи жойларда бироз қор ёғади, Тошкент вилоятида айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, тоғларда қор ёғади. Ҳаво ҳарорати +3…+8 даража, шимолда 0…–5 даража атрофида бўлади.
Шанба куни фақат Қорақалпоғистон Республикасида айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Якшанба куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз о-ҳаво сақланиб туради.
Шанба куни +7…+12 даражагача, якшанба куни +10…+13 даражагача кўтарилади. Ҳарорат кечалари +2…+3 даража илиқ атрофида бўлади. Шамол 7–12 метр/сония тезликда эсади. Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.
Тошкент шаҳрида жума куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +4…+6 даража бўлади. Шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0…+2 даража илиқ, кундузи +7…+9 даража илиқ бўлади.
Якшанба куни куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси +2…+4 даража, кундуз +10…+12 даража бўлади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.
Мавзуга оид
09:59 / 23.12.2025
Ўзгидромет: инверсия жараёнлари фаоллашиб, ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин
14:58 / 22.12.2025
Ҳафта давомида ҳаво бироз исиши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
19:05 / 21.12.2025
Ўзгидромет 22 декабр учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди
12:09 / 19.12.2025