Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Импортда энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келди — 12,8 млрд доллар
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистон импорти 41,9 млрд АҚШ долларига етган. Импорт таркибида энг катта улуш Хитой ҳиссасига тўғри келиб, ушбу мамлакатдан импорт ҳажми 12,8 млрд долларни ташкил этган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 11 ойда импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,7 фоизга ўсган. Шу даврда Ўзбекистон 180 та давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширгани қайд этилган.
2025 йил 11 ойида Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатлар (АҚШ долларида):
- Хитой — 12,8 млрд;
- Россия — 7,8 млрд;
- Қозоғистон — 3,0 млрд;
- Туркия — 1,7 млрд;
- Корея Республикаси — 1,5 млрд;
- Германия — 1,0 млрд;
- Ҳиндистон — 1,0 млрд;
- Туркманистон — 926,2 млн;
- Беларус — 698,8 млн;
- АҚШ — 656,1 млн.
Келтирилган рақамлар импортда асосий шериклардан харидлар барқарор ўсиб бораётганини кўрсатади. Шу билан бирга, импорт географиясининг кенгайиши мамлакатнинг ташқи иқтисодий алоқалари фаоллашаётгани ва ички талаб ортиб бораётгани билан изоҳланади.
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 30,9 млрд АҚШ долларини ташкил этган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,2 фоизга кўпдир.
Мавзуга оид
15:14
Хитой Тайван туфайли АҚШга қарши санкциялар жорий қилди
09:13 / 25.12.2025
Зеленский: Россия Хитой сунъий йўлдошлари маълумотидан фойдаланган бўлиши мумкин
15:21 / 22.12.2025
Хитой ноябрда Россиядан рекорд миқдорда олтин сотиб олди
18:22 / 20.12.2025