Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида реал иш ҳақи тезроқ ўсяпти?
2025 йилнинг ўтган 9 ойи давомида реал иш ҳақининг энг юқори ўсиши Самарқанд (14,6 фоиз), Сирдарё (11,1 фоиз) ва Наманган вилоятларида (10,9 фоиз) кузатилган бўлса, энг паст ўсиш Андижон (2,9 фоиз) ва Навоий (5,9 фоиз) вилоятларида қайд этилган. «Реал иш ҳақи ўсишидаги ҳудудий фарқлар иқтисодий фаоллик ва ишчи кучига бўлган талабнинг ҳудудлар кесимидаги турли даражаларини акс эттиради», дейилади Марказий банк шарҳида.
Фото: Kun.uz
2025 йилнинг III чорагида бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилиши ҳамда инфляциянинг нисбатан пастроқ кузатилиши фонида номинал ва реал иш ҳақи ўсиш суръатларининг юқори шаклланиши кузатилди. Хусусан ўтган 9 ой давомида номинал иш ҳақи йиллик 19,2 фоизга ўсган бўлса, реал иш ҳақи ўсиш суръати 9,1 фоизни ташкил этди, дейилади Марказий банкнинг Меҳнат бозори шарҳида.

Ўртача ойлик иш ҳақи қарийб 6,2 млн сўмга тенг бўлди. Соҳалар кесимида, молия ва суғурта ҳамда ахборот ва коммуникация хизматлари йўналишларида ўртача иш ҳақининг бошқа соҳаларга нисбатан юқори шаклланиши сақланиб қолган (мос равишда 16,8 ва 15 млн сўм). Шу билан бирга, III чорак давомида ижтимоий хизматлар, ташиш ва сақлаш ҳамда бошқа йўналишларда фаолият юритувчи ходимларнинг иш ҳақи қолган тармоқларда фаолият юритувчиларникига нисбатан реал ва номинал қийматларда юқорироқ ўсди. Иш ҳақининг энг кам ўсиши қурилиш соҳасида сақланиб қолди, ушбу соҳада фаолият юритувчи ходимларнинг ўртача иш ҳақи номинал қийматда йиллик 9,2 фоизга ошган бўлса, реал қийматда 0,1 фоизга камайди.

Ҳудудлар кесимида, 2025 йилнинг ўтган 9 ойи давомида реал иш ҳақининг энг юқори ўсиши Самарқанд (14,6 фоиз), Сирдарё (11,1 фоиз) ва Наманган вилоятларида (10,9 фоиз) кузатилган бўлса, энг паст ўсиш Андижон (2,9 фоиз) ва Навоий (5,9 фоиз) вилоятларида қайд этилган.
«Реал иш ҳақи ўсишидаги ҳудудий фарқлар иқтисодий фаоллик ва ишчи кучига бўлган талабнинг ҳудудлар кесимидаги турли даражаларини акс эттиради. Айрим ҳудудларда иш ҳақининг юқорироқ ўсиши мазкур ҳудудларда меҳнат бозорининг фаоллиги, ишчи кучига бўлган талабнинг баландроқ кузатилаётганлигидан далолат бериб, уй-хўжаликлари истеъмол харажатлари юқорироқ шаклланишига олиб келиши мумкин. Бу, ўз навбатида, ҳудудий иқтисодий ўсишни қўллаб қувватлаши, бироқ агар иш ҳақи ўсиши ишлаб чиқариш унумдорлиги ўсишидан юқорироқ шаклланса талаб томондан инфляцион босимнинг ошиши кузатилиши мумкин», дейилади Марказий банк шарҳида.
Мавзуга оид
13:27
Ўзбекистонда реал иш ҳақи ўсиши минтақа давлатларига нисбатан тезлашди – Марказий банк
17:51 / 08.12.2025
Ўзбекистонда квартира сотиб олиш учун неча йил пул жамғариш керак?
09:40 / 02.11.2025
Халоскор мигрантлар ва иқтисодий сиёсатдаги истеъфо — ҳафта дайжести
15:41 / 27.10.2025