Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистонда қўлга олинган қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга топширилди
Тбилиси шаҳри аэропортида Гуржистоннинг ваколатли органлари томонидан йирик миқдордаги фирибгарлик ва одам савдоси жиноятларини содир этганликда айбланиб, халқаро қидирувда бўлган икки нафар шахс Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Интерпол Миллий марказий бюроси вакилларига топширилди.
Фото: ИИББ
Маълум қилинишича, Интерпол каналларидан самарали фойдаланиш натижасида қидирувда бўлган шахсларнинг трансчегаравий ҳаракатлари аниқланиб, улар Гуржистон ҳудудида қўлга олинган.
Кейинчалик, кўп қиррали ишлар ва йўлга қўйилган икки томонлама ҳамкорлик натижасида Интерполнинг халқаро майдонларида бўлиб ўтган учрашув ва музокаралар чоғида Тошкент ҳамда Тбилиси Миллий марказий бюролари ўртасида қидирувдаги шахсларни Ўзбекистон томонига топшириш масаласида келишувга эришилган.
Хусусан, Ўзбекистон Бош прокуратурасининг қўллаб-қувватлаши ва илтимосига кўра, тергов материаллари асосида Гуржистон Адлия вазирлиги томонидан қидирувдаги шахсларни экстрадиция қилиш тўғрисидаги сўров қаноатлантирилган. Натижада улар Тошкентга олиб келиниб, Ислом Каримов номидаги халқаро аэропортда жиноий хатти-ҳаракатлар содир этганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш мақсадида ИИБ ходимларига топширилган.
Мавзуга оид
13:29 / 27.02.2026
Россия Украинага қарши уруш иштирокчиларини экстрадиция қилмайди
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
15:41 / 01.02.2026
Номусга тегиш жинояти бўйича халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик Гуржистондан экстрадиция қилинди
14:09 / 31.01.2026