Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кадастр ходими 5 минг доллар пора билан қўлга тушди
Тошкентда уй ҳужжатларини расмийлаштириб бериш учун пул талаб қилган кадастр ходими қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, давлат Кадастрлар палатасининг Тошкент вилояти бошқармаси Бўстонлиқ туман филиали ходими мазкур туманда жойлашган 8 сотих ер майдонидаги хонадоннинг кадастр ҳужжатларини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг доллар талаб қилган.
Ўтказилган тезкор тадбирда кадастр ходими сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан олдинроқ Қорақалпоғистонда солиқ бошқармасининг икки ходими тадбиркордан пора олгани учун ушлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:47 / 13.06.2026
Порахўрлик жинояти иштирокчилари муддатидан илгари озод қилинмайди
09:15 / 13.06.2026
Давлат органи ва банк тизимидаги коррупция ҳолатлари аниқланди
18:28 / 12.06.2026
Қозоғистонда пора бериш нияти жиноятга тенглаштирилди
10:12 / 11.06.2026