Жамият | 09:54 / 30.12.2025
1427
1 дақиқада ўқилади

Полшада мушкул аҳволга тушган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонасига Қашқадарёда туғилган фуқаро мушкул аҳволга тушиб қолгани сабабли вақтинча ётоқ жой ва Ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилди. Элчихона ва ХМТ кўмагида унга ёрдам кўрсатилиб, юртга хавфсиз қайтиши таъминланди.

Фото: "Дунё" АА

Мамлакатнинг Полшадаги элчихонасига Қашқадарёда туғилган Ўзбекистон фуқароси мушкул аҳволга тушиб қолгани сабабли вақтинча ётоқ жой ва ватанга қайтишида ёрдам сўраб мурожаат қилган. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар қилди.

Элчихона ходимлари томонидан белгиланган тартибда мурожаатчидан ариза қабул қилиниб, у вақтинча ётоқ жой билан таъминланган.

Шунингдек, Халқаро миграция ташкилоти кўмагида фуқаро учун авиачипта расмийлаштирилиб, унинг Ўзбекистонга хавфсиз тарзда қайтиши таъминланган.

Қайд этилишича, ушбу чора-тадбирлар Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатида фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш устувор аҳамиятга эга эканининг яна бир бор тасдиғи ҳисобланади.

Элчихона томонидан ҳеч бир фуқаро эътиборан четда қолмаслиги, уларнинг ватанга етиб олиши учун барча тегишли чоралар кўрилиши таъкидланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид