Ўзбекистон | 15:00
686
6 дақиқада ўқилади

Ipak Yuli Bank 2025 йил якунларини сарҳисоб қилди

2025 йил Ipak Yuli Bank учун олдинга ташланган ишончли қадамлар йили бўлди. Банк чакана ва бизнес йўналишларида ўсди, халқаро ҳамкорликларни кенгайтирди, ESG йўналишини кучайтирди ва муҳим маҳсулотларни ҳаётга татбиқ этди.

Йил якунлари банк ишига бўлган тизимли ёндашувни кўрсатади: чакана ечимлар ривожи, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, халқаро молиявий институтлар ишончини мустаҳкамлаш ва мижозлар ҳамда мамлакат иқтисодиёти учун барқарор молиявий муҳит яратиш.

Стратегик трансформация ва ребрендинг

2025 йил кузида Ipak Yuli Bank янгиланган Think BIG / Катта мақсадлар сари стратегик платформасини тақдим этди. Ребрендинг банк ривожланишида янги — янада етук, кенг кўламли ва узоқ муддатли мақсадларга йўналтирилган босқични бошлаб берди.

Янгиланиш нафақат визуал айдентикани, балки бренд фалсафасини ҳам қамраб олди: мижозларнинг катта мақсадларига эътибор, иқтисодиётнинг барқарор ривожи ва банкнинг ишончли молиявий ҳамкор сифатидаги ўрни. Think BIG платформаси йил давомида амалга оширилган асосий ташаббуслар учун умумий асос бўлиб хизмат қилди — халқаро молиялаштиришдан тортиб чакана маҳсулотлар ишга туширилишигача.

Чакана бизнес ва маҳсулот экотизимини ривожлантириш

2025 йил март ойида банк Woman Card — аёллар ва уларнинг кундалик молиявий эҳтиёжларига йўналтирилган янги форматдаги чакана маҳсулотни ишга туширди. Woman Card банк хизматлари, ҳамкорлик таклифлари ва имтиёзлар тизимини бирлаштириб, аёлларни қўллаб-қувватлаш экотизимининг бир қисмига айланди.

Маҳсулот ишга туширилиши Visa Awards доирасида Outstanding Women’s Card Launch мукофоти билан эътироф этилди. Бугунги кунда Woman Card — 150 000+ мижоз аёллар ва чакана савдо, хизматлар, таълим, ресторанлар ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларидаги 120+ ҳамкорни бирлаштиради.

Йилнинг энг эътиборга молик маҳсулотларидан бири Visa PUBG MOBILE картаси бўлди. У ёш аудитория ва геймерлар ҳамжамиятига йўналтирилган бўлиб, янги авлод мижозлари билан диалогни йўлга қўйишга хизмат қилди. Лойиҳа Visa Awards’да Gen Z Collaboration — Pioneering in E-sport мукофоти билан тақдирланди.

Рақамли тажриба сифати чакана бизнес ўсишининг муҳим омилларидан бирига айланди. Ipak Yuli Mobile иловаси CX Banking Index доирасида First Impression номинациясида кумуш, Daily Banking номинациясида эса бронза мукофотига сазовор бўлди, бу сервиснинг қулайлиги ва барқарорлигини тасдиқлайди.

Кучли бренд ва дижитал майдондаги фаоллик

2025 йил якунларига кўра, Ipak Yuli Bank Ўзбекистоннинг онлайн муҳитда энг кўзга кўринган банк брендларидан бири сифатида ўз позициясини мустаҳкамлади. 1 январдан 22 декабргача бўлган даврда бренд 112 749 марта тилга олинди, умумий аудитория фаоллиги эса 1,38 млн реакциядан ошди. Хабарлар мазмуни асосан нейтрал ва ижобий бўлиб, банк атрофидаги ишончли фонни акс эттирди.

Мукофотлар ва халқаро эътироф

2025 йилда банк ютуқлари халқаро ва маҳаллий профессионал институтлар томонидан кенг эътироф этилди.

Асосий мукофотлар қаторида:

• Outstanding Women’s Card Launch, Gen Z Collaboration — Pioneering in E-sport, Marketing Partnership Excellence (Visa Awards);

• Cbonds Awards — “Ўзбекистон облигация бозори етакчиси”;

• Visa Business Premium Cards Launch ва Best Visa Business Premium Issuer;

• Корпоратив бизнесни ривожлантириш ва эмиссия бўйича Uzcard мукофотлари;

• “Ёшлар вектори” — EMBRAS 2025 (Ipak Generation лойиҳаси учун);

• “Яшил” иқтисодиётга қўшилган ҳисса учун GEFF YTTB доирасидаги икки мукофот;

• EBRD Women in Business — Best Impact / Volume.

Бизнес, SME ва халқаро молиялаштириш

Микро, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш банкнинг асосий устувор йўналишларидан бири бўлди. 2025 йил декабр ойида ЕТТБ билан 50 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линиялари имзоланди, феврал ойида эса ФМОдан 100 млн АҚШ доллари жалб қилинди. 2013 йилдан буён ФМО билан ҳамкорлик ҳажми 191 млн АҚШ долларига етди.

Шунингдек, банк JICA билан 25 млн АҚШ доллари миқдорида аёллар ва ёш тадбиркорларга алоҳида эътибор қаратилган тўғридан-тўғри кредит битимини имзолади. Бундан ташқари, Symbiotics Investment SA кўмагида Inecobank CJSC билан ҳамкорлик доирасида 10 млн АҚШ доллари жалб этилди.

Бизнес мижозлар учун Visa Business ва Visa Platinum Business карталари ишга туширилди, савдо молиялаштируви, факторинг, эквайринг ва халқаро савдо учун турли ечимлар ривожлантирилди.

ESG, инклюзия ва келажак сари ўсиш

2025 йилда ESG йўналиши янада ривожланди. Банк q.watt билан ҳамкорликда барқарор шаҳар мобиллигини ривожлантиришга қаратилган TashkentRide лойиҳасини ишга туширди ва “яшил” ташаббусларни давом эттирди.

Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш ҳам стратегик устувор вазифа бўлиб қолмоқда. Банк таълим ва молиялаштириш дастурларини амалга оширмоқда, WE-Finance Code ташаббусига қўшилди ҳамда Visa билан ҳамкорликда глобал She’s Next дастурининг Ўзбекистонда ишга туширилишини эълон қилди. Дастлабки босқич Бошланг! концепцияси остида амалга оширилмоқда.

Институционал ривожланиш ва жамоа

2025 йилда Ipak Yuli Bank AmCham Uzbekistan аъзоси бўлиб, халқаро бизнес мулоқоти ва институционал позицияларини мустаҳкамлади.

Йил якунлари банкнинг барқарор ўсишни таъминлаш ва иқтисодиёт ҳамда мижозлар учун қиймат яратадиган ечимларни жорий этиш салоҳиятини тасдиқлайди.

2025 йил банк ҳаётида жамоанинг ҳиссаси янада яққол намоён бўлди. Бугунги ўсиш ва ривож ортида 2 700 дан ортиқ ходимнинг кундалик меҳнати турибди. Айнан шу ишонч, изчиллик ва бир йўналишда ҳаракат қилиш банкни олдинга олиб бормоқда.

Ipak Yuli Bank учун бу йил натижалардан кўра кенгроқ маънога эга бўлди — у келажак сари ишонч билан қадам ташлаш йили бўлди.

Ipak Yuli Bank — катта мақсадлар сари.

Мижозларга хизмат кўрсатиш маркази: 1296, 78 140-69-00

Веб-сайт | Instagram | Telegram | LinkedIn

 

Мавзуга оид