Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМларда контракт тўловини тўлаш муддати узайтирилди
Ўзбекистонда ОТМларнинг бакалавриат ва магистратура талабалари учун контракт тўловларни амалга ошириш муддати 31 январга қадар узайтирилди.
Фото: Kun.uz
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2025/2026 ўқув йилида олий таълим ташкилотларининг бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш муддати 31 январга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Бунда:
- қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдорида;
- табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.
Амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин, дея эслатди вазирлик.
Мавзуга оид
22:01 / 25.02.2026
Йигит-қизлар қаршисидаги муаммолар ёхуд ёшлар сиёсати нега муҳим?
19:25 / 24.02.2026
Президент ректорларни огоҳлантирди
09:05 / 22.02.2026
АҚШга навбатдаги ташриф, электромобил қувватлаш субсидияси ва талаба формаси – ҳафта дайжести
13:38 / 29.01.2026