Ўзбекистон | 09:33
1375
2 дақиқада ўқилади

ССВ: янги йилнинг биринчи кунида 1815 нафар чақалоқ дунёга келди

Бу ўтган йилнинг 1 январига нисбатан 174 нафарга кўпроқ.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2026 йил 1 январ куни Ўзбекистон бўйлаб жами 1815 нафар чақалоқ туғилди. ССВ матбуот хизматига кўра, шундан 894 нафари қиз, 921 нафари ўғил болалар. 

2021 йилда 1644 нафар, 2022 йилда 2316 нафар, 2023 йилда 2155 нафар, 2024 йилда эса 1859  нафар, 2025 йилда эса 1641 нафар чақалоқ туғилган эди.

Энг кўп чақалоқ Сурхондарё вилоятида (243 нафар) туғилди.  

Шунингдек, кейинги ўринларда: 

Фарғона вилояти 216 нафар
Наманган вилояти 194 нафар
Қашқадарё вилояти 191 нафар
Самарқанд вилояти 191 нафар
Андижон вилояти 157 нафар
Тошкент шаҳри 143 нафар
Тошкент вилояти 129 нафар
Бухоро вилояти 85 нафар
Жиззах вилояти 76 нафар
Хоразм вилояти 65 нафар
Навоий вилояти 55 нафар
Қорақалпоғистон Р. 41 нафар
Сирдарё вилояти 29 нафар.

Дунёга келган ушбу болалар орасида 17 эгизак (жами 37 нафар бола) бор, яъни 30 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари 3 ҳомилалик, 4 нафари эса 4 ҳомилалик эгизакдир. 

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид