Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳарлар ҳудудининг камида 30 фоизи яшил майдонларга айлантирилади
“Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳасида “яшил энергия” технологияларини кенг жорий қилиш орқали насос станцияларининг электр энергияси истеъмолини камайтириш, шунингдек, республикада экологик вазиятни тубдан яхшилашга қаратилган қатор кўрсаткичлар белгиланган.
Лойиҳада насос станцияларида энергия самарадорлигини ошириш ва электр сарфини қисқартириш мақсадида эскирган ускуналарни янгилаш ҳамда модернизация ишларини жадаллаштириш кўзда тутилган. Хусусан, насос станцияларидаги мавжуд техника паркини энергия тежамкор ускуналар билан алмаштириш орқали йиллик электр истеъмолини сезиларли қисқартириш режалаштирилган.
Лойиҳадаги асосий вазифалар қуйидагича:
- насос станцияларидаги эскирган 1 069 та насос ва 1 079 та электродвигателни энергия тежамкорларига алмаштириш;
- энергия тежамкор қурилмалар ўрнатиш, насос станцияларини модернизация қилиш ва уларнинг йиллик электр энергияси истеъмолини 2030 йилга қадар 6 млрд кВт/соатгача камайтириш.
Шу билан бирга, “Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳасида экологик ҳолатни яхшилаш ҳам алоҳида йўналиш сифатида белгиланган. Лойиҳага кўра, инсон ҳаётига таъсир кўрсатувчи экологик муаммоларни бартараф этиш ҳамда шаҳар муҳитини “яшиллаштириш” бўйича бир қатор мақсадлар қўйилган:
- 14 та экологик тоза ҳудуд режимини жорий қилиш;
- шаҳарлар ҳудудининг камида 30 фоизини (баландлиги 3 метрдан юқори) яшил майдонлар ташкил этилишига эришиш;
- аҳоли жон бошига тўғри келадиган республикадаги умумий яшил майдонларни 37,5 фоизга ошириш;
- атроф-муҳитга таъсир хавфи юқори даражадаги (I тоифа) объектларнинг ифлослантирувчи манбаларидан автоматик равишда намуналар олиш тизими билан 50 фоиз қамровни таъминлаш.
Лойиҳага кўра, насос станцияларини модернизация қилиш ва шаҳарларда яшил майдонларни кенгайтириш бўйича белгиланган чоралар энергия тежаш, экологик хавфларни камайтириш ҳамда атроф-муҳит сифатини яхшилашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
17:49 / 13.04.2026
2026 йилнинг I чорагида Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқариш 40 фоизга ошди
18:55 / 17.02.2026
Йил бошидан бери Ўзбекистонда 1 млрд kWh “яшил” энергия ишлаб чиқарилди
13:20 / 05.12.2025
2030 йилгача 17 минг МВтдан ортиқ «яшил» энергия қувватлари ишга туширилади
13:05 / 23.10.2025