Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил бошидан бери Ўзбекистонда 1 млрд kWh “яшил” энергия ишлаб чиқарилди
Бугунги кунда Ўзбекистонда умумий қуввати 5582 MW бўлган 15 та қуёш ҳамда 5 та шамол электр станцияси “яшил” энергия ишлаб чиқаряпти.
Фото: Энергетика вазирлиги
2026 йил бошидан буён қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 1 млрд kWh’га етди, дея хабар берди Энергетика вазирлиги ахборот хизмати.
“13 феврал соат 12:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2026 йил бошидан бери ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 1 млрд kWh’ни ташкил қилди. Айтиш жоизки, бугунги кунда юртимизда умумий қуввати 5582 MW бўлган 15 та қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда 5 та шамол электр станцияси “яшил” энергия ишлаб чиқаряпти”, дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланила бошланган 2022 йили Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги қуёш фотоэлектр станциялари томонидан 434 млн kWh, 2023 йилда эса 576,9 млн kWh электр энергияси ишлаб чиқарилган.
2024 йил 9 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияси томонидан ишлаб чиқарилган жами электр энергияси ҳажми 4 млрд 860 млн kWh бўлган бўлса, 2025 йилда барча қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 10,5 млрд kWh’га етган.
2026 йил бошидан 13 феврал куни соат 12:30 ҳолатига қадар қуёш фотоэлектр станциялари томонидан 396 млн kWh, шамол электр станциялари томонидан эса 604 млн kWh, жами 1 млрд kWh электр энергияси ишлаб чиқарилган ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоизга кўп.
Мавзуга оид
09:23 / 16.02.2026
Марказий Осиёда сув-энергетика ҳамкорлиги: уч давлат келишувга эришди
11:34 / 14.02.2026
Марказий Осиё энергетика ва сув хўжалиги вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди
18:53 / 10.02.2026
«Метан заправкалар» 11 февралдан босқичма-босқич одатдаги иш режимига қайтади – Энергетика вазирлиги
11:46 / 05.02.2026