Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон U23 жамоаси Осиё Кубогидаги иккинчи баҳсда дуранг ўйнади
Энди учинчи турда ўзбекистонликлар Жанубий Корея билан ўйинда ҳам очко олиши керак бўлади.
Осиё Кубогининг 2-тур ўйинида Ўзбекистон U23 терма жамоаси Эрон ёшлари билан куч синашди.
Ўйин 0:0 ҳисобидаги голсиз дуранг билан якунланди.
Мазкур баҳсдан сўнг Ўзбекистон U23 терма жамоаси 4 очко билан гуруҳда 2-ўринда бормоқда.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари 1-турда Ливанни мағлуб этганди (3:2), Жанубий Корея U-23 жамоаси ҳам 4 очкога эга, лекин тўплар нисбатига кўра биринчи ўринда жойлашган. Эрон эса 2 очко билан гуруҳда 3-ўринда бормоқда.
Гуруҳ босқичининг сўнгги турида Ўзбекистон Жанубий Корея билан, Эрон эса Ливан U-23 жамоаси билан куч синашади. Иккала ўйин ҳам 13 январ куни бўлиб ўтади (ўйинлар 16:30 да бошланади). Чоракфиналга тўртта гуруҳдан иккитадан энг яхши жамоа чиқади.
Турнирда 16 та жамоа иштирок этмоқда ва 2003 йил 1 январда ва ундан кейин туғилган футболчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга.
U23 Осиё Кубоги 2013 йилдан бери ўтказилмоқда. Унда Япония ёшлари 2 марта ғолиб чиққан (охиргиси 2024 йилда). Шунингдек, Ироқ, Ўзбекистон, Жанубий Корея ва Саудия Арабистони ҳисобида биттадан ғалаба бор.
Жорий U-23 Осиё кубоги сўнгги ноолимпия мусобақаси бўлади — кейинги циклдан бошлаб турнир ҳар тўрт йилда бир марта ўтказилади.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026