Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 мингдан ортиқ ўзбекистонлик АҚШга борди — сафарлар мақсади бўйича тақсимот
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида жами 15 259 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда АҚШга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 минг нафарга кўпайган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида АҚШга борган фуқароларнинг сафар мақсадлари кесимида энг катта улуш саёҳат ҳиссасига тўғри келган. Шунингдек, қариндошларни йўқлаш мақсадидаги сафарлар ҳам салмоқли ўрин эгаллаган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларида келтирилишича, сафар мақсадлари бўйича тақсимот қуйидагича:
- саёҳат — 10 841 нафар;
- қариндошларни йўқлаш — 3 750 нафар;
- ўқиш — 333 нафар;
- хизмат юзасидан — 307 нафар;
- даволаниш — 28 нафар.
Келтирилган рақамлардан кўриниб турибдики, туристик сафарларда асосий йўналиш сифатида саёҳат устун бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, таълим ва хизмат сафари мақсадидаги ташрифлар ҳам мавжуд бўлиб, улар умумий оқимда нисбатан кам улушни ташкил этади.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларида ушбу кўрсаткичлар 2025 йил январ–ноябр ойларида туристик мақсадларда амалга оширилган сафарлар кесимида келтирилган.
Мавзуга оид
22:34 / 12.06.2026
Тулси Габбард АҚШ биолабораториялари ҳақидаги маълумотларни ошкор қилди
20:26 / 12.06.2026
Трампнинг шов-шувли смартфони Хитой телефонининг тўлиқ нусхаси бўлиб чиқди
20:03 / 12.06.2026
Эрон АҚШ билан келишув доирасида тикланиш учун 300 миллиард доллар талаб қилди
18:05 / 12.06.2026